Кумушхонга бронза медаль керак

 

Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Грап-при туркумидаги халқаро турнирнинг аёллар ўртасидаги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Кумушхон Йўлдошева бронза медалга даъвогарлик қилмоқда.

Вазни 78 килограммгача бўлган дзючилар мусобақасида қатнашган Кумушхон Йўлдошева дастлабки учрашувда Осиё ва Европа очиқ турнирлари ғолиб ва совриндори португалиялик Яхима Рамиресни иппон баҳоси билан енгди.

Ярим финалда Кумушхон россиялик дзюдочи Анастасия Дмитриевага ютқазган бўлса-да, бронза медаль учун курашни давом эттирмоқда.

Ўзбекистонлик дзюдочи қиз бронза медални қўлга киритиш учун қозоғистонлик Зарина Раифовани енгиши лозим.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!