Кун рақами: “Реал” академияси 5 йилда 143 млн евро фойда келтирди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби одатда ўз сафини кучли футболчиларни катта суммага сотиб олиш орқали мунтазам кучайтириб боради. Шу боис, клуб академиясидан яхши футболчи етишиб чиқмайди ва уларга асосий жамоада кўп имкон берилмайди қабилидаги гаплар янграб келар эди.

Бироқ сўнгги йилларда Мадрид академияси ўзининг “мева”ларини бера бошлади. Жумладан, сўнгги 5 йил ичида “қироллик клуби” академиясидан етишиб чиққан футболчиларнинг ортидан жамоа 143 млн евро даромад кўргани маълум қилинди. Шуларнинг 80 млни Алваро Моратанинг “Челси”га сотуви орқали тўпланган пуллардир.

Қайд этиш жоиз, “Реал” ҳар йили академияга 20 млн евро сарф этади. Шулардан 5 млн “Кастилья” учун бўлса, қолган 15 млн жамоанинг турли мамлакатлардаги академиясини ривожлантириш учун сарф этилади.