Кун тарихи. Бундан роппа-роса 12 йил олдин "Милан" Афинада бўлган ЕЧЛ финалида "Ливерпул"ни енгган эди (видео)
Бундан роппа-роса 12 йил муқаддам, яъни 2007 йилнинг 23 май куни Греция пойтахти Афина шаҳрида “Милан” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари ўртасида УЕФА Чемпионлар лигаси финал баҳси бўлиб ўтган эди.
Шиддатли кечган учрашув 2:1 ҳисобида “россонерилар”нинг ғалабаси билан якунланган эди. Шу куни “Милан” сафида Филиппо Индзаги дубль қайд этган бўлса, “Ливерпул”нинг ягона жавоб тўпина Дирк Кёйт муаллифлик қилганди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилиб, ажойиб финални яна бир бор ёдга оламиз:
Фикрлар
Unutmoq osonmas sizlarni