Кун янгилиги: Параканоэчимиз Токио-2020 йўлланмасига эга бўлди

Шу кунларда Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг ўтказилган навбатдаги куни терма жамоамиз учун омадли ўтди.
 
Параканоэнинг VL3 йўналишида баҳс олиб борган вакилимиз Ҳайитмурод Шерқўзиев 200 метр масофада келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз финал баҳсида маррага тўртинчи бўлиб етиб келди. Регламентга кўра финалда дастлабки олти ўринни эгаллаган иштирокчилар Токио-2020 Паралимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлишади ва бу натижа билан ҳамюртимиз келаси йил Токио Паралимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
 
Параканоэ бўйича ЖЧ. Венгрия
VL3-200 метр, эркаклар.
1. Куртис Макгрет (Австралия) – 47.52
2. Каио де Карвалью (Бразилия) – 47.53
3. Стюард Вуд (Буюк Британия) – 48.42
4. Ҳайитмурод Шерқўзиев (Ўзбекистон) – 48.52
 
Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dawson Jack
23/08/2019 10:33
Muborak bo'lsin!