Кундега АПЛ қизиқ эмас
"Севилья" футболчиси Жюль Кунде АПЛга кўчиб ўтмоқчи эмас. У Ла Лиганинг бошқа кучлироқ жамоаларида тўп тепишни режалаштиряпти.
"El Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, футболчи у учун 90 миллион евро тўлашга тайёр турган "Челси" ва "Ньюкасл" каби клублар билан музокараларни якунлаган. Француз андалусияликлар раҳбариятига "Барселона"га ўтишни истаётганини маълум қилган.
"Каталония клуби бош мураббийи Хави ҳам ҳимоячининг трансферига қарши эмас. Мутахассис бу борада аллақачон жамоа президенти Жоан Лапортага хабар берган", - дейилади хабарда.
23 ёшли ҳимоячи якунланган мавсум "Севилья" сафида барча мусобақалар доирасида 44 ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар