Купер бошчилигидаги Ўзбекистоннинг барча ўйинлари
Миср терма жамоаси билан 2018 йилнинг жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштирокидан сўнг, ушбу йилнинг август ойида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Терма жамоамиз бош рулида Купер умумий 17 та баҳс ўтказди. Шулардан 10 таси ўртоқлик ўйини бўлди ва яна 7 таси расмий учрашувлар эди. Учрашувларнинг 7 тасида ғалаба қозониб, 3 тасида дуранг ўйнади ва яна 7 та беллашувда имкониятни бой берди.
Купер шогирдларининг учрашувлар йиғиндисида тўплар-фарқи 19-16 терма жамоамиз фойдасига ҳал бўлди.
Аргентиналик мутахассис бошчилигдаги дебют ўйин 2018 йилнинг 6 сентябрь кунига тўғри келди. Шу куни, Ўзбекистон ўз уйида Сурияга қарши ўртоқлик баҳсини ўтказди. Чоримурод Қурбонов бош ҳакамлик қилган учрашувнинг 62-дақиқасида Марат Бикмаев пенальтидан ҳисобни очган эди ва сурияликлар форварди Омар Ал-Сома 78-дақиқадаги голи билан жавоб қайтарган. Беллашув 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етган.
Орадан 4 кун ўтиб, Эрон термаси ҳам қабул қилинди. Сифатсиз ўйин кўрсатган терма жамоамиз эронликлар томонидан киритилган ягона гол эвазига мағлуб бўлишди.
2018 йилнинг 13 ва 16 октябрь кунлари КҲДР ва Қатар терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик беллашувлари ўтказилди ва иккала рақибни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этиш Купер шогирдларига насиб қилди.
Орадан 1 ой вақт ўтиб 15 ноябрь санасида Ливан термаси билан нурсиз дуранг натижа қайд этилди. Осиё Кубогига тайёргарлик арафасида ўзбекистонлик мухлисларнинг дил ҳиралиги бошланди ва 20 ноябрда Жанубий Корея терма жамоаси дарвозамизга жавобсиз 4 та гол урди.
Элдор Шомуродовнинг юлдузлик онлари бошланган мусобақа, Осиё Кубогига старт берилди. 2019 йилнинг январь ойида ўтказилган мусобақани терма жамоамиз ёмон бошламаган эди. Дастлаб Уммон терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Туркманистон терма жамоасига қарши баҳсда эса, Купер устозлигидаги жамоамизнинг энг ёрқин учрашувини кўришга муваффақ бўлгандик. Шу куни, қўшниларимиз дарвозаси 4 бор ишғол қилинди ва туркманистонликларга гол уриш имкони берилмади.
Плей-оффга чиқа олганимиз аниқ бўлганидан сўнг, Японияга қарши баҳс олдидан Куперда 2 та вариант бор эди. Японияга қарши беллашувда асосий таркибни тушириб, ғалаба учун ҳаракат қилиш ёки иккинчи таркибга имкон бериб, плей-оффда Австралияга тўқнаш келиш. Бу борада Купер Миср билан Африка Кубогидаги иштирокини ёдга олиб, асосий футболчиларни финалда чарчаб қолишларини истамаслигини билдириб ўтди ва Япония билан ўйинда бир қатор футболчиларимизга дам беришга қарор қилди. Якунда эса 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгандик.
"Барселона"даги ёрқин фаолияти билан дунёга машҳур футболчи Хави Осиё Кубоги бошланишидан олдин бериб ўтган таҳминларининг ссенарийсига асосланса, Австралияга ютқазишимиз керак эди.
Бундан ташқари, 2011 йилги Осиё Кубогининг ярим финал учрашувидаги шармандали натижамиз кўпчиликнинг ёдига тушиб, ҳавотирлана бошланди. Амалда эса шармандали натижа билан ютқазмадик, аммо мағлубиятга учрадик. Беллашувда ҳисоб очилмади 0:0 ва пенальтилар сериясида 2:4 рақибларимиз фойдасига.
Шу йилнинг март ойида терма жамоамиз Хитойда ўтказилган кичик турнирда қатнашди ва Уругвай термасига 0:3 ҳисобида ютқазди. Мусобақа мезбонлари билан 3-ўрин учун кечган баҳсда 1:0 ҳисобидаги устунлик ғалабамизни таъминлаб берди.
Июнь ойида кетма-кет ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Дастлаб, Туркия меҳмони бўлдик. Жиддий рақимизнинг устунлигида ўтган беллашувда турклар дарвозамизни 2 бор ишғол эта олишди. Афсуски Купер шогирдлари гол уришни уддасидан чиқа олишмаганди.
Орадан 5 кун ўтиб, Тошкентда КҲДР терма жамоаси қабул қилинди ва ишончли 4:0 ҳисобида мағлуб этилди. 11 июнь куни Сурия устидан ҳам ғалаба қозониш этди. Ушбу баҳлсда, футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишди.
Эктор Купер олдига қўйилган энг асосий вазифа бу Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқиш эди. Шу йилнинг 5 сентябрь куни ЖЧ-2022 йўлидаги илк расмий учрашувни терма жамоамиз Фаластинга қарши ўтказди. Шу кунгача Ўзбекистонга гол уришни ҳам уддасидан чиқа олмаган фаластинликлар бу сафар сунъий қопламалий майдонда 1 эмас 2 бор гол уришни уддалашди ва тарихий ғалабасини қўлга киритди. Ушбу мағлубият Ўзбекистонда катта шов-шувларга бой бўлди ва аргентиналик мутахассисни ишдан бошатилишини кўплаб мухлислар талаб қила бошлашди. Фаластин мағлуб этилмагач, Тошкентга қайтишдан олдин, Ироқ термаси билан ўртоқлик учрашувини ҳам ўтказишди ва Беллашувда ҳисоб очилмади. Бу ўйинда ҳам мухлислар кутган ўйин сифати ва натижага эришилмади.
Купер қўл остидаги барча ўйинлар рўйҳати:
06.09.2018. Ўзбекистон - Суия 1:1
11.09.2018. Ўзбекистон - Эрон 0:1
13.10.2018. Ўзбекистон - КҲДР 2:0
16.10.2018. Ўзбекистон - Қатар 2:0
15.11.2018. Ўзбекистон - Ливан 0:0
20.11.2018. Жанубий Корея - Ўзбекистон 4:0
09.01.2019. Ўзбекистон - Уммон 2:1
13.01.2019. Туркманистон - Ўзбекистон 0:4
17.01.2019. Япония - Ўзбекистон 2:1
21.01.2019. Австралия - Ўзбекистон 0:0 (пен. 4:2)
22.03.2019. Ўзбекистон - Уругвай 0:3
25.03.2019. Хитой - Ўзбекистон 0:1
02.06.2019. Туркия - Ўзбекистон 2:0
07.06.2019. Ўзбекистон - КҲДР 4:0
11.06.2019. Ўзбекистон - Сурия 2:0
05.09.2019. Фаластин - Ўзбекистон 2:0
09.09.2019. Ироқ - Ўзбекистон 0:0
Фикрлар