Кураш: 2 вазнда 3 нафар курашчимиз ярим финалда
Ads

Осиё ўйинларининг бугунги кунги баҳслари курашчиларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган баҳсларда 2 вазн тоифасида 4 нафар курашчимиз ўз иштирокларини бошлашди. 

Хусусан, -78 кг вазн тоифасининг саралаш босқичида Дилроза Бозорова қозоғистонлик Галиябону Аманхановага имкониятни бой бериб қўйган бўлса, қолган спортчиларимизнинг барчаси ярим финал босқичига қадар етиб келишди.

Хусусан, аёллар ўртасидаги -78 кг вазн тоифасида Кумуш Йўлдошева чорак финал босқичида Қозоғистон вакиласи Калжан Тайжановани мағлуб этган бўлса, -90 кг вазн тоифасида Шермуҳаммад Жанжреев афғонистонлик Ширзад Азизига, Яҳё Имомов туркманистонлик Гуванч Бегалиевга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Қайд этиш лозим, ярим финал босқичида Кумуш Йўлдошева Хитой Тайпейи вакиласи Хсиенцзу Янгни синовдан ўтказса, Шермуҳаммадад Жандреев қувайтлик Ҳусайн Мисри, Яҳё Имомов эса қозоғистонлик Ерсултан Музаппаровга қарши баҳс олиб боради.