Кураш: Гулнор Сулаймонова 15 сонияда финал масаласини ҳал қилди
Ads

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган кураш бўйича аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифасидаги курашчилар ўртасидаги баҳсларда яна бир финалчи номи аниқ бўлди.

Хусусан, ярим финал босқичининг иккинчи баҳсида яна бир ҳамюртимиз Гулнор Сулаймонова яна бир ҳиндистонлик Малапрабҳа Ядҳавга қарши гиламга кўтарилди.

Қизиқарли ўтган беллашув эса 15 сонияда спортчимизнинг ғалабаси билан якунланди.