Кураш: Кумуш Йўлдошева финалда
Ads

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган кураш баҳсларида биринчи финалчи номи маълум бўлди.

-78 кг вазн тоифасидаги аёллар ўртасида ўтказилган баҳсда ҳамюртимиз Кумуш Йўлдошева Хитой Тайпейи вакиласи Хсиенцу Янгга қарши гиламга кўтарилди. 

Қизиқарли ўтган баҳсда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди. Энди Йўлдошева финалда Мунхцецег Отгон ва вьетнамлик Ти Лан Нгуенга қарши баҳс олиб боради.

Минбар

Барча блоглар