Кураш: Шерметова финалда, қолганларда эса бронза
Ads

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган кураш баҳслари ўзининг айни қизғин палласига кириб бормоқда.

Ушбу беллашувларнинг аёллар ўртасидаги -63 ва эркаклар ўртасидаги -81 кг вазн тоифасида ҳамюртларимиз ярим финал босқичида гиламга кўтарилишди.

Хусусан, ўз вазн тоифасидаги ярим финал босқичида Дилдор Шерметова Индонезия вакиласи Хасани Нажму Шифани ёнбош баҳоси эвазига мағлуб этган бўлса, Мухлиса Абдумаликова мўғулистонлик Баасанжаргал Баярбатга ҳалол баҳоси эвазига имкониятни бой бериб қўйди.

Шунингдек, эркаклар ўртасидаги -81 кг вазн тоифасидаги полвонлар баҳсида ҳам эронлик Илёс Али Акбарига қарши беллашган Сарвар Шомуродов ҳам рақибига чала баҳоси эвазига имкониятни бой бериб қўйди.