Курашчи қизларимиз Осиё чемпионатида 3 та бронза медалини қўлга киритишди

Айни кунларжа Хитойнинг Циан шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. Бугун аёллар кураши бўйича иштирок этаётган вакилаларимиз ҳам муваффақиятли қатнашдилар.

Ушбу кун доирасида гиламга чиққан 3 нафар курашчи қизимиз бронза медалига сазовор бўлишди. Ҳамюртларимизнинг натижаси билан танишинг:

Бронза медали учун беллашувлар:
-53 кг: Актенге Кеунимжаева – Хюнгжу Ким (Ж.Корея) 9:3
-62 кг: Набира Эсенбаева – Салине Срисомбат (Таиланд) 12:0
-72 кг: Нилуфар Гадоева – Чиа-ХСин Ли (Хитой Таипейи) 10:0

Эртага юнон-рим кураши бўйича беллашувлар старт олади. 2 кун давом этадиган ушбу дастурда жами 10 нафар полвонимиз медаллар учун гиламга чиқишади, дея хабар бермоқда МОҚ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!