Курашчиларимиз ЖЧга Жанубий Кореяда тайёрланишмоқда

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлашди. Мазкур йиғин 1 июлгача давом этиб, сентябрь ойида Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига йўлланмалар ўйналадиган жаҳон чемпионатига асосий тайёргарлик вазифасини бажариб беради. Корея сафарига 23 нафар курашчи ва 5 мураббий йўл олган. Ушбу вақт оралиғида терма жамоамиз аъзолари Жанубий кореялик курашчиларилар билан спарринг баҳслари ўтказиши режалаштирилган. Йиғинда иштирок этаётган спортчиларимиз таркиби қуйидагича:

Эркин кураш:
Жаҳонгирмирза Туробов
Ғуломжон Абдуллаев
Маҳмуд Шавкатов
Темуржон Усмонов
Сирожиддин Ҳасанов
Ихтиёр Наврўзов
Умиджон Исманов
Муҳаммадрасул Раҳимов
Азиз Солиев
Ажинияз Сапарниязов
Ҳасанбой Раҳимов
Динмуҳаммад Нурмуҳаммедов

Юнон-рум кураши:
Илҳом Баҳромов
Исломжон Баҳромов
Елмурат Тасмурадов
Феруз Тўхтаев
Мирзобек Раҳматов
Арам Варданян
Жалгас Бердимурадов
Нурбек Ҳашимбеков
Маҳмуд Бахшиллоев
Жаҳонгир Турдиев
Мўминжон Абдуллаев

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!