Курашчиларимиз Олма-отадаги турнирда бронза медалини қўлга киритишди
25-26 май кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Б.Турлиханов соврини учун юнон-рим кураши бўйича халқаро турнир ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон каби мамлакатнинг сара полвонлари иштирок этишди. Эътиборлиси, мазкур мусобақада иштирок этган терма жамоамиз вакиллари 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
-60 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Ислом Баҳромов ярим финалгача йўлни муваффақиятли босиб ўтди, бироқ финал остонасида имкониятни бой бериб қўйди. Баҳромов бронза медали учун кечган беллашувда мезбонлар вакилини мағлуб этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Шунингдек, -67 кг вазн тоифасида Арам Варданян ҳам учинчи ўринни қўлга киритди. Ушбу вакилимиз 1/8 финалда мағлуб бўлди, аммо рақибининг финалгача етиб бориши унга бронза медали учун курашиш эшигини очди. Ҳамюртимиз эса бундай имкониятдан унумли фойдаланди.
Манба: МОҚ
Фикрлар