
Куртуа: "Англияни Беллингемсиз тасаввур қилиб бўлмайди"
"Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа жамоадоши Жуд Беллингем Жаҳон чемпионати 2026да Англия сафида бўлиши кераклигини таъкидлади.
"Ҳа, албатта. Мен Англияни Жудсиз тасаввур ҳам қила олмайман. У терма жамоа таркибида бўлиши ва ўйнаши керак.
У ҳали етарлича ўйин амалиётига эга эмас, шунинг учун ҳам Англия, ҳам "Реал" учун у машқ қилиб, жисмоний тайёргарлигини ошириши муҳим. Олдимизда қийин ўйинлар бор ва умид қиламанки, у бизга ёрдам беради — чунки у ажойиб футболчи, жамоамизнинг энг муҳим аъзоларидан бири.
У тўрт ойлик жароҳатдан кейин тикланди, шошиш керак эмас. Акс ҳолда, мушак жароҳатларини олиб келиши мумкин. Энг муҳими — оптимал формага кириш. Шунда ҳаммаси яхши бўлади", - дея жамоадошига таъриф бериб ўтди бельгиялик посбон.
Comments