
Куртуа: ЖЧ-2018дан сўнг "Челси"да ўйнашим амримаҳол
Лондоннинг “Челси” клуби ҳамда Белгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа келажаги ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Жаҳон чемпионатидан сўнг нима бўлишини кўрамиз. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, мундиалдан сўнг “Челси”да қолишим ёки жамоани тарк этишим маълум бўлади, - дея Куртуанинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Маълумот учун, Мадриднинг “Реал” клуби 26 ёшли дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар