Куртуа "Ливерпуль"га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин
"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа катта эҳтимол билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди. Бунга унинг "Мальорка"га қарши ўйин олдидан олган жароҳати сабаб бўлмоқда.
Кеча "Мальорка"га қарши беллашувда "қироллик клуби" дарвозасини Андрей Лунин қўриқлади. Тибо машғулотлар пайтида жароҳат орттириб олди.
Бугун бельгиялик футболчи текширувдан ўтади. Маълумотларга кўра, у ҳатто Европа чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтадиган "Ливерпуль" билан кечадиган баҳсни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" сафида Карим Бензема, Эден Азар ва Эдер Милитао ҳам айни пайтда жароҳатдан тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда.
Фикрлар