Куртуа терма жамоани тарк этди!

Тибо Куртуа Бельгия терма жамоасини тарк этди.

Аввалроқ Куртуа Кевин де Брюйне йўқлигида терма жамоага ўзи эмас, балки Ромелу Лукаку сардор этиб тайинланганидан норози экани хабар қилинганди. Бундан ташқари Тибо жамоадаги ротациядан норози.

"NU" хабарига кўра, “Реал” дарвозабони терма жамоа бош мураббийи Доменико Тедесконинг сардорлик боғичи ҳақидаги сўзларидан таъсирланган.

“Мен Ромелу ва Тибо билан гаплашдим. Ромелу Австрия терма жамоасига қарши, Тибо эса Эстонияга қарши ўйинда сардорлик қилади", - деди Тедеско.

Бельгия Қироллик футбол федерацияси Куртуа сешанба куни Эстонияга қарши ўйинда иштирок этмаслигини тасдиқлади. Аммо унинг йўқлиги сабаби айтилмаган. Тедеско душанба куни бўлиб ўтадиган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Куртуанинг ҳолати ҳақидаги саволларга жавоб бериши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!