Куртуа узр сўради

Бельгия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоасининг Қатардаги жаҳон чемпионатида кўрсатган ўйини ва учралган муваффақиятсизлик учун мухлислардан узр сўради.

“Доим биз билан бирга бўлган барча мухлисларга ачинамиз. Биз фақат қўлимиздан келганини қилишга ва яна уриниб кўришга ваъда беришимиз мумкин. Бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат”, — деб ёзди бельгиялик посбон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси кеча Хорватия терма жамоаси билан нурсиз дурангдан сўнг жаҳон чемпионатини сенсацион тарзда тарк этганди.

Бунгача “қизил иблислар” “F” гуруҳида Канадани мағлуб этган (1:0), Марокашга (0:2) имкониятни бой берганди.

Айтиш керакки, Бельгия терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!