Куртуанинг агенти мунтазам “Реал” раҳбарияти билан учрашмоқда

 

Англиянинг “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуанинг агенти Кристоф Хенротай Мадриднинг “Реал” клуби вакиллари билан мунтазам алоқда эканлигини айтиб ўтди.

“Албатта, Тибога катта клублар ҳам қизиқмоқда. Масалан, амалдаги ЕЧЛ ғолиблари шулар жумласидан. У ғалаба қозонишга ва совринлар ютишга жамоасига ёрдам беради.

Мен мадридликлар билан учрашиб турибман. Ҳамма саволни Тибо хал қилади”, – деб айтиб ўтди футбол агенти.

Маълумот учун, Куртуа “Челси” томонидан шартномани узайтириш борасида билдирилган илк таклифни рад этган эди. “Реал” эса бу пайтдан фойдаланиб қолишни мўлжалламоқда.