Кутилмаган хабар! Испаниялик мураббий "Машъал"ни тарк этди

“Машъал” жамоаси бош мураббийи Серхио Маринангели расман муборакликлар сафини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Серхио Маринангели янги мавсумга “Машъал” жамоасини тайёрлаётган эди, аммо мутахассис оилавий шароити туфайли Муборак клубини ўз ихтиёри билан тарк этди. Серхио бугун Испанияга жўнаб кетди.

"Машаъал" Маринангелига жамоа учун қилган хизматларига ўз миннатдорчилигини билдириб, кейинги фаолиятига омад тилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!