Кутилмаган хабар. “Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳни трансферга қўяди!
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ январда трансферга қўйилиши мумкин.
Клуб раҳбарияти мисрлик тўпурарни янги шартномага кўндира олмаяпти. Аниқроқ айтганда, Муҳаммад Салоҳ ҳафтасига 600 минг фунт стерлинг миқдорида маош талаб қиляпти. “Ливерпуль” раҳбарияти бу шартни қабул қилгани йўқ.
Агар ҳужумчи 1 январга қадар клуб билан янги битим имзоламаса, “Ливерпуль” мутасаддилари уни трансферга қўяди.
Салоҳнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади. Клуб ҳужумчи чун 100 миллион евро миқдорида бадал пули талаб қилиши айтилмоқда.
Муҳаммад Салоҳ анчадан бери Испания чемпионатида тўп тепишни режалаштирмоқда. Унга “Барселона” ва “Реал” иш таклиф қилишга тайёр.
Мисрлик ҳужумчи жорий мавсумда 13 та учрашувда 15 та гол урди ва олтита голли пас оширди.
Фикрлар