КХДРга қарши ўйин олдидан иккита катта йўқотиш
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси кеча Қатарга қарши Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган баҳсда ўйинда иштирок этиб, 3:2 ҳисобида оғир мағлубиятни қабул қилиб олди. Мазкур учрашувда иккита футболчимиз жароҳат олгани маълум бўлмоқда.
Дастлаб, Элдор Шомуродов ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлганди.
Ортидан Отабек Шукуров ҳам оёғидан жароҳат олди, лекин майдонда қолганди. Аниқ бўлишича, иккала футболчимиз ҳам Шимолий Кореяга қарши ўйнай олмайди.
Эслтиб ўтамиз, Ўзбекистон Кореяга қарши 19 ноябрь куни майдонга тушади.
Фикрлар