Ла Лига, 12-тур.
Ads

Испания чемпионати 12-турида "Барселона" ўз майдонида "Малага"ни қабул қилиб, кутилмаган натижани қайд этди. 

Мазкур ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Каталонияликлар "Реал"нинг "Атлетико"га қарши Мадрид дербиси олдидан муҳим очколарни йўқотди.

Қайд этиш керакки, "Барселона" 68-дақиқадан бошлаб бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилди. Ўйин якунида "Малага" икки киши кам бўлиб ўйнади.  

Барселона – Малага 0:0 (0:0, 0:0)

Барселона – тер Стеген, Маскерано, Пике, Динь (Альба, 62), Суарес (Андре Гомеш, 68), Серджи Роберто, Рафинья (Ракитич, 77), Бускетс, Туран, Неймар, Пако Алькасер.

Малага – Камени, Торрес, Льоренте, Рикка, Вильянуэва, Форнальс (Дуда, 90), Хуан Карлос, Аньор, Онтиверос (Луис, 69), Росалес, Сандро Рамирес (Эн-Несири, 81).

Огоҳлантиришлар: Рикка (22), Онтиверос (62).

Четлатишлар: Льоренте (68), Хуан Карлос (90+7).