
Ла Лига, 12-тур. "Валенсия" Нанининг голи эвазига мағлубиятжан қутулиб қолди
Испания чемпионати 12-турида "Валенсия" жамоаси ўз майдонида "Гранада" футболчилари билан куч синашди.
Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувнинг 45-дақиқасида Карсела меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, Нани 47-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Бошқа голлар киритилмади ва томонда 1 тадан очкога эга бўлди.
Валенсия – Гранада 1:1
Голлар: Нани, 47 – Карсела, 45+1
Валенсия: Диего Алвес – Монтойя (Эль Хаддади, 46), Гарай, Мангала, Гайя – Энцо Перес, Марио Суарес – Канселу, Парехо, Нани (Баккали, 64) – Родриго
Гранада: Очоа – Куэнка, Ломбан, Заунье, Гастон Силва, Габриэль Силва – Карсела (Торал, 87), Агбо, Бога, Андреас Перейра (Сампер, 64) – Кравец (Барраль, 78).
Огоҳлантиришлар: Канселу – Очоа, Агбо, Перейра, Сампер, Торал
Фикрлар