Ла Лига. "Вильярреал" сафарда "Атлетико"ни мағлуб этиб, Ла Лига пешқадамига айланиб олди

Ла Лига 2-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Атлетико" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 73-дақиқада Пино ҳисобни очди. Беллашувнинг 90+8-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Морено фарқни иккитага етказиб қўйди.

Шу тариқа, "сариқ сув ости кемаси" очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда, Ла Лига пешқадамига айланиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!