Ла Лига. "Атлетико" - "Кадис": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Германия Бундеслигаси 9-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Кадис" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Фелиш ўйинга якуний нуқтани қўйди!

    Анхель Корреа икки рақибини чалғитиб, шеригига тўп оширди. Фелиш қулай имкониятдан фойдаланди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

     Ўйин темпи пасайди. Жамоалар қолган вақтни расмиятчилик учун ўтказаётгандек, гўё.

  • 85'

    Кондогбиа огоҳлантирилди.

  • 83'

    Тўп Фелишнинг қўига тегди. Меҳмонларда стандарт вазият.

  • 80'

    "Атлетико" бурчак тўпидан ҳеч қандай фойда чиқара олмади.

  • 77'

    Фелиш фойдали ҳаракатлари билан ажралиб турибди.

  • 75'

    Симеоне шогирдлари ўзаро узатмалар амалга ошириб, ўйин темпини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 72'

    Коке ҳамда Луис Суарес захирага олинди. Улар ўрнига Кондогбиа ва Тома Лемар ўйинга қўшилди.

  • 70'

    Сауль кучли зарба йўллади. Аммо зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 67'

    "Кадис" футболчилари қисқа узатмалар билан олдинга ўтишга уринмоқда. Бироқ мехмонлар ҳимояда ишончли ўйнаяпти.

  • 65'

    Меҳмонлар навбатдаги бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.

  • 62'

    Эктор Эррера ўрнига Лукас Торрейра майдонга тушди.

  • 59'

    Изкудеронинг зарбасини Облак чиройли ҳаракатлари билан бартараф этди.

  • 57'

    Йенс Йонссон огоҳлантирилди.

  • 55'

    Анхель Корреа ўйинга қўшилди. Унинг ўрнига Маркос Льоренте захирага олинди.

  • 53'

    Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларига қулоқ солиб, голни ҳисобга олди. Офсайд бу вазиятда йўқ эди.

  • 51'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Суарес ҳисобни йириклаштирди!
    Бирга-бир вазиятга чиққан Луис дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олди.

  • 48'

    "Атлетико" футболчилари бурчакдан етказиб берилган тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Бўлим сўнгида тўп назорати яна мадридликлар томонда.

  • 41'

    Понсенинг зарбасига аниқлик етишмади. Тўп устун юқорисидан ўтиб кетди.

  • 39'

    Хименес ўз жарима майдони яқинида рақибига нисбатан бироз қалтис ўйнади.

  • 36'

    Жарима майдонига узатилган тўп Суарес учун кучлилик қилди. Ҳужумчи тўпга ета олмади.

  • 34'

    Меҳмонларнинг қарши ҳужуми ноаниқ узатма туфайли тўхтат қолди.

  • 33'

    Саулнинг голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади.

  • 30'

    Тўп назорати ҳам меҳмонлар тарафга ўтмоқда. "Атлетико" қарши ҳужумларда қулай фурсат кутяпти.

  • 27'

    "Кадис" футболчилари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.

  • 25'

    Ҳисобда ортда қолаётган меҳмонлар олдинга ўтишга мажбур бўлмоқда.

  • 22'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Льоренте ҳисобдаги фарқни оширди!
    Жарима майдони ичида пас қабул қилган Маркос яқин бурчакка зарба йўллади. Дарвозабон бу сафар ҳам ожиз қолди.

  • 19'

    "Матрасчилар"нинг ҳужумлари хавфли тус олиб бормоқда.

  • 16'

    Корреа офсайдда қолиб кетди. 

  • 15'

    "Кадис" ҳужумда анча фаол ўйнамоқда. 

  • 13'

    Эрмосо жарима майдони яқинида қоидани бзди. 

  • 10'

    Яна мадридликлар ҳужумда қоидани бузди. 

  • 8'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фелиш ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

  • 6'

    Триппьер ҳужумда қоидани бузди. 

  • 5'

    "Атлетико" тўпни ўзида ушлаган ҳолда рақиб хатосини кутяпти. 

  • 3'

    Льорентенинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардан олдинга ўтган мадридликларнинг ҳужуми Саулнинг ноаниқ узатмаси туфайли узилиб қолди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси шай!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!