Ла Лига. "Атлетико" - "Реал Бетис": Матнли трансляция

Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. Ла Лига 7-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Реал Бетис" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+1'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Суарес ҳисобдаги фарқни оширди!

    Лодининг узатмасини Луис дарвозага киритиб юборди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Фелишнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 85'

    Бир киши кам бўлиб қолган "Бетис" ҳкжкмга ўтмоқда.

  • 82'

    Фекирга нисбатан Льоренте қоида бузди. Меҳмонларда хавфли стандарт вазият.

  • 79'

    "Бетис" футболчилари ҳисобни тенглаштириш мақсадида катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда.

  • 76'

    Карраско бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Кладио Браво вазият қаҳрамони.

  • 75'

    Жарима тўпини ижро этган Суареснинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. Унинг оёғи сирпаниб кетди.

  • 74'

    Мартин Монтойя майдондан четлатилди. Видеотакрорлар қарори шундай бўлди.

  • 73'

    Ҳакам ВАР орқали эҳтимолий қизил карточкани текширмоқда.

  • 71'

    Бирга-бир вазиятга чиқаётган Карраскони йиқитган Монтойя сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 68'

    Устунлик мадридликларда. Бироқ меҳмонлар ҳам қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 65'

    Виллиам Карвалью майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Лоренсо Морон ўйинга қўшилди.

  • 63'

    Коке рақибининг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиб қолди.

  • 60'

    Фелиш қулай имкониятни кўкка совурди. Жоау яқин масофадан зарба бера олмади.

  • 58'

    Бу сафар Каррасконинг аниқ зарбаси ва Клаудио Браво ўз ўрнида!

  • 58'

    Эрмосонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини Браво қайтарди.

  • 57'

    Анхель Корреа ўз ўрнини Жоау Фелишга бўшатиб берди.

  • 55'

    Санабрия бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг зарбасини Облак қайтарди.

  • 53'

    "Бетис" фаолликни оширди. Уларга гол зарур!

  • 50'

    Фекирни қўлари билан ушлаб қолган Коке сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 49'

    Иккинчи бўлимни "матрасчилар" анча фаол бошлади.

  • 46'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Льоренте ҳисобни очди!

    Ўткир бурчакдан зарба йўллаган Маркос дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 43'

    Суарес узоқ масофадан зарба берди. Аммо тўп унинг оёғига кутилганидек ўрнашмади.

  • 40'

    Льорентенинг узатмасига Суарес зарба бера олмади. Камига, у қоида бузган бўлиб чиқди.

  • 38'

    Корреа тезликда рақибидан ўтди, бироқ шериклари томонидан етарлича қўллаб-қувватланмади. Шу сабаб, ортга қайтишга мажбур бўлди.

  • 35'

    "Матрасчилар" тўпни дарвозабонгача оширишга мажбур бўлмоқда.

  • 33'

    Фелипе рақибини итариб юборди. "Бетис"да яхши стандарт юзага келди.

  • 31'

    Лемарнинг ноаниқ ҳаракати туфайли мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми тўхтаб қолди.

  • 29'

    Тўп назорати "Бетис" томонида: 70:30.

  • 28'

    Суареснинг навбатдаги зарбасига ҳам аниқлик етишмади. 

  • 26'

    "Бетис" штурм уюштирмоқда. Мезбонлар марказдан ўтишга қийналмоқда.

  • 23'

    Ҳимоячининг хатосидан сўнг, меҳмонларда жуда қулай вазият юзага келди. Бироқ ҳимоячилар очиқ дарвоза қаршисида Санабрияга зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 20'

    Суареснинг зарбаси хавфли бироқ ноаниқ чиқди.

  • 18'

    Марказда Льорентега нисбатан қоида бузилди. Ҳакам меҳмонлар вакилини оғзаки огоҳлантирди.

  • 15'

    Бу сафар Фекир узоқдан зарба берди. Облак ўз ўрнида!

  • 13'

    Виллиам Карвальюнинг бош билан йўллаган зарбасини Облак ушлаб олди.

  • 11'

    Меҳмонларнинг ҳужумлари хавфлироқ кўриниш олмоқда. Бироқ ҳали голга тортадиган зарба йўлланмади.

  • 8'

    "Бетис" ҳам яхши прессинг уюштирмоқда. Тўп назорати жуда тез алмашмоқда.

  • 5'

    Тўп назорати меҳмонларда. Улар тез-тез қанотларни алмаштириб, ҳужум уюштироқда.

  • 3'

    "Атлетико" ўйинни агрессив бошлади. Мадридликлар эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!