Ла Лига. "Атлетико" аутсайдерни енга олмай, "Барса"нинг ишини енгиллаштирди

Ла Лига 33-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Гранада" учрашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Ушбу натижадан сўнг "матрасчилар" ҳисобидаги очколар сони 61 тага етди. Айни вақтда улар Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринни банд этган. 30 очкоси бор "Гранада" 18-поғонада бормоқда. 

Хабарингиз бор, айни вақтда "Атлетико" билан бир қаторда "Барселона" ҳамда "Севилья" ҳам 2-ўрин учун курашмоқда. 2 та ўйин кам ўтказган "кўк-анорранглилар"да ҳозирча 60 очко мавжуд. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!