Ла Лига. "Атлетико" ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Мальорка" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Дастлаб, Насташич 20-дақиқада ҳисобни очган бўлса, тайм сўнггида Де Пауль имкониятларни тенглаштириб қўйди. Иккинчи бўлимда Мората ва Карраско орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
Шу тариқа, "Атлетико" 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида 3-ўринда қолди. "Матрасчилар" "Реал"дан ўтиб кетиши учун 2 очко керак.
Фикрлар