Ла Лига. "Атлетико" кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Ла Лиганинг 22-турдан ўрин олган "Атлетико" Мадрид - "Атлетик" Билбао учрашуви 1:0 ҳисобида "матрасчилар" ғалабаси билан тугалланди.

Ўйиндаги ягона голни Антуан Гризманн урди. Ҳужумчи 73-дақиқада ажойиб рейдидан кейин рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба тақдим этди.

Шу тариқа, "Атлетико" турнир жадвалидаги 4-ўринини мустаҳкамлаб олди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!