Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган каталон клубини енга олмади
Ла Лига 13-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Эспаньол" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, 62-дақиқада Дардер ҳисобни очган бўлса, бироз ўтиб Фелиш мувозанатни тиклади. Шунингдек, каталонияликлар аъзоси Кабрера 28-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа, 24 очкоси бор "матрасчилар" 3-ўринга чиқиб олди. "Тўтилар" ҳисобида 12 очко мавжуд бўлиб, жамоа 16-поғонани банд этган.
Фикрлар