Ла Лига.
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасида ҳам 13-турнинг бир қатор баҳслари ўтказилди.

Ҳусусан, Мадриднинг “Атлетико” клуби сафарда “Леванте” меҳмони бўлди. Учрашув Диего Симеоне шогирдларининг тўлиқ устунлигида ўтди. Бу устунлик якуний ҳисобда ҳам акс этди. “Леванте”  - “Атлетико” 0:5.

Ушбу ғалабадан сўнг “Алетико” ўз очколари сонини 27тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

“Леванте” – “Атлетико” 0:5 (0:2, 0:3)

25 ноябрь «Сьюдад де Валенсия»

Голлар: 0:1 – 5, автогол Робер, 0:2 – 29 Гамейро, 0:3 – 59 Гамейро, 0:4 – 65 Гризманн, 0:5 – 68 Гризманн.

“Леванте” – Оласабаль, Мур, Робер, Родригес, Тоньо, Дукуре, Кампанья (Нано, 69), Жейсон (Иви Лопес, 52), Барди, Моралес (Саму, 77), Унал.

“Атлетико” – Облак, Парти, Савич, Годин, Филипе Луис, Гризманн, Габи, Сауль (Фернандес, 73), Коке, Корреа (Феррейра Карраско, 66), Гамейро (Торрес, 69).

Огоҳлантиришлар: Родригес (52), Моралес (54), Коке (90).

Минбар

Барча блоглар