Ла Лига. "Атлетико" сафарда муҳим ғалабани қўлга киритди

Ла Лига 27-туридан ўрин олган "Реал Бетис" - "Атлетико" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Матрасчилар" сафида голларга Фелиш (2 ва 61-дақиқа) ва Лемар (60-дақиқа) муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона голи Тельо (45+5) ҳисобига қайд этилди.

Мазкур натижадан сўнг "Атлетико" очколари сонини 48 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 4-поғонадан жой олган. 

"Реал Бетис" ҳисобида 46 очко бор бўлиб, клуб 5-ўринни банд этиб турибди.

 

Comments

You must be logged in to commet!