Ла Лига. "Барселона" иккинчи ўринни деярли ҳал қилди

"Барселона" Ла Лиганинг 36-турида "Альмерия" меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ферминнинг дубли Каталония клубига 3 очко тақдим этди. 

Шу тариқа, жамоа очколари сонини 79 тага етказиб олиб, "Жирона" билан фарқни 4 тага ошириб олди. Мишель шогирдлари бу турда "Вильярреал"ни ўз майдонида қабул қилиб, мағлубиятга учраганди. 

Ла Лигада мавсум тугашига иккита тур қолди. "Барселона" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда ғалаба қозона олса, расман иккинчи ўринни қўлга киритади. Шу билан бирга, Испания Суперкубогидаги иштирокини ҳам нақд қилиб қўяди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!