Ла Лига. "Барселона" ва "Жирона"дан ғалаба, "Атлетико" эса мағлубиятга учради

Ла Лиганинг 37-туридан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. 

"Барселона" ўз майдонида "Райо Вальекано"ни енгди. Ўйинда Педри дубль қилган бўлса, Левандовски битта гол урди. 

Каталонияликлар турнир жадвалидаги 2-ўринни нақд қилди. "Райо Вальекано" эса 16-поғонага жойлашди. 

  • Испания - Ла Лига
  • Жорий мавсум

Барселона

  • R. Lewandowski 3'
  • Pedri 72'
  • Pedri 75'
Тугади
3 : 0

19.05.2024 22:00

Райо Вальекано

"Атлетико" "Осасуна"ни меҳмон қилиб, мағлубиятга учради. Дастлаб, Гарсия ва Орозлар биттадан гол уришиб, фарқни иккитага ошириб қўйишди. Мората эса ҳисобни қисқартирганди, лекин мезбонлар дарвозаси яна икки бора ишғол қилинди. 

Ушбу баҳсдан кейин мадридликлар мавсумни 4-ўрин билан якунлайдиган бўлди. "Осасуна" бўлса 11-поғонага чиқиб олди. 

  • Испания - Ла Лига
  • Жорий мавсум

Атлетико Мадрид

  • Álvaro Morata  55'
Тугади
1 : 4

19.05.2024 22:00

Осасуна

  • Raúl García 26'
  • Aimar Oroz  52'
  • Raúl García 64'
  • Lucas Torró 88'

"Жирона" сафарда "Валенсия" устидан зафар қучди. Савьо ва Довбик ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, Ярек ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Сўнгги дақиқаларда Пепелу жавоб қайтарди. 

Шу тариқа, Каталонияликлар 3, "кўршапалаклар" эса 9-ўринда қоладиган бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!