Ла Лига. "Барселона"дан навбатдаги йирик ғалаба
Бироз аввал, Испания чемпионатининг навбатдаги тур беллашувларидан бири ўз якунига етди.
"Барселона" бу тур "Вильяреал" меҳмони бўлди ва йирик 1:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Левандовски ва Рафинья дубль қайд этган бўлса, яна бир гол Пабло Торре ҳисобига ёзилди. Очколари сонини 18 тага етказиб олган каталонияликлар чемпионатда якка пешқадамлик қилмоқда.
Роберт Левандовки эса, 6 та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Бу рўйҳатдаги иккинчи ўрин эгаси ҳам "бегона" эмас. Яъни бразилиялик Рафинья 5 та гол киритиб, ўз жамоадошини тўпурарлар рўйҳатида таъқиб этмоқда.
Фикрлар