Ла Лига. Бир киши кам бўлиб қолган "Барса" иродали тарзда ғалаба қозонди
Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган "Барселона" - "Валенсия" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин каталонияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Баҳс давомида кўп воқеликлар содир бўлди. 15-дақиқада Бускетсни ажойиб пасини Рафиньяни голга айлантирди. 55-дақиқада "Валенсия" дарвозасига пенальти белгиланди. Шу вақт Хави шогирдлари 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошириш учун баҳслашиб қолди ва тўп олдига Ферран яқинлашди. Аммо Торрес ноаниқ зарба ёллади. Орадан кўп ўтмай Роналдь Араухо рақиб ҳужумини қайтариш мақсадида қўполлик ишлатди. Ҳакам унга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. 10 киши бўлиб қолган "Барса" ўйин охиригача ғалабани ушлаб қолишга ҳаракат қилди ва бунга эришди.
Шу тариқа, "Барселона" 3 очкони қўга киритиб, турнир жадвалидаги пешқдамлигини сақлаб қолди.
Фикрлар