Ла Лига. Чемпионлик кураши давом этади, "Реал" ғалаба қозонди

Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 28-туридан ўрин олган "Реал" ҳамда "Эйбар" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. "Альфредо Ди Стефано" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Тони Кроос, Серхио Рамос ва Марсело томонидан киритилган голларга меҳмонлар сафида Педро Бигас бир бор жавоб қайтарди. Шу тариқа, мадридликлар ҳисобидаги очколар сони 59 тага етди ва жамоа пешқадам "Барселона" билан 2 очколик тафовутни сақлаб қолди. 27 очкоси бор "Эйбар" эса жадвалнинг 16-поғонасидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!