Ла Лига. "Эл-класико"дан аввал Мадрид клубидан "Барселона"га "салом"!

Ла Лига 29-туридан ўрин олган "Райо Вальекано" - "Атлетико" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда "ҳиндулар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Коке томонидан 49-дақиқада киритилган гол баҳс тақдирини ҳал қилиб берди. 

Шу тариқа, "матрасчилар" ҳисобидаги очколари сонини 54 тага етказиб олди. Айни вақтда улар Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Бугунги натижадан сўнг Симеоне шогирдлари "Барселона"дан 3 очко ўзиб кетишга муваффақ бўлди. 32 очкоси бор "Райо Вальекано" 13-поғонада жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!