Ла Лига "эль-классико" масаласида клублар билан келиша олмаяпти
Испания Ла Лигаси "Барселона" ва "Реал Мадрид"нинг "эль-классико"ни 18 декабрда ўтказиш бўйича таклифини мақулламади.
Турнир ташкилотчиси клублар билан Испания чемпионати 10 турини ўтказиш санаси бўйича келиша олмаяпти. Ла Лига Испания қироллик футбол федерациясига (RFEF) учрашувни 4 декабрга қолдиришини сўраган, клублар эса 18 декабр кунини таклиф этишган.
Энди клублар сешанба куни соат 23:00 гача жавоб ҳати юборишлари керак. Шундан сўнг кўмита янги таклифни кўриб чиқиш учун учрашув ташкил этади.
Фикрлар