Ла Лига. Еврокубокларда иштирок этадиган жамоалар билан танишинг
Испания Ла Лигасининг 2025/26 йилги мавсуми якунига етмоқда ва еврокубокларга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди.
Келаси мавсум Чемпионлар лигасида “Барселона”, “Реал Мадрид”, “Вильярреал”, “Атлетико” ва “Бетис” иштирок этади.
“Сельта” ҳамда “Реал Сосьедад” Европа лигасига йўлланма олган бўлса, “Хетафе” Конференциялар лигаси саралаш босқичида қатнашади.
Маълумот учун, каталонияликлар жорий мавсум муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирган эди.

Фикрлар