Ла Лига футболчиси коронавирусни енгди
"Эльче" форварди Жонатас коронавирус касаллигига қарши муваффақиятли курашди.
"Мен тузалиб кетдим, ўзимни 100 % яхши ҳис этяпман, аммо ҳали ҳам қаерда касалликни юқтириб олганимни тасаввур қила олмаяпман.
Шуни билдимки, коронавирусга эътиборсизлик билан қарамаслик керак экан.
Саломатлик ва хавфсизлик мутлақ устувор вазифадир, шунинг учун барчамиз қоидаларга риоя қилайлик.
Биргаликда бу вазиятдан чиқамиз," - деди Жонатас.
Фикрлар