Ла Лига клуби бугун россиялик ҳужумчисини оммага таништиради

Испаниянинг “Сельта” клуби бугун ўзининг россиялик ҳужумчиси Фёдор Смоловни расман оммага таништиради.

Эслатиб ўтамиз, Смолов қишки трансферлар даврида Москванинг “Локомотив” клубидан 600 минг евро эвазига кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олинган эди. У Ла Лиганинг ўтган турида “Валенсия”га (1:0) қарши ўйинда дебют қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!