Ла Лига клуби “Манчестер Сити”ни фитнада айблади
Испания чемпионати иштирокчиси “Вальядолид” Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити”ни айблаган ҳолда баёнот чиқарди.
Гап шундаки, “Вальядолид” ҳимоячиси Жума Ба ва унинг агенти клубни амалдаги шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳақида огоҳлантирган. Сьерра-леонелик ҳимоячи жамоа машғулотларига келмай қўйди.
Аввалроқ, “Вальядолид” раҳбарияти “Манчестер Сити”дан Жума Ба билан музокара олиб боришга рухсат сўраган эди.
- “Вальядолид” ўйинчининг қарори ортида City Football Group корпорацияси таркибига кирувчи “Манчестер Сити” турибди, деб тахмин қилмоқда. Вазиятга қаралса, айнан улар футболчига амалдаги шартномани бекор қилиш йўлидан боришни маслаҳат бергани ойдинланади. Бу ҳолат яқинда уларга рад жавобини берган клубимизни ечими йўқ вазиятга солиб қўяди, - дейилади клуб баёнотида.
“Вальядолид” мутсаддиларининг иддао қилишича, Испания Қироллиги футбол федерацияси Жума Ба шартномани бир томонлама бекор қилаётгани учун тегишли бадал суммасини тўлаб бўлган.
Энди “Вальядолид” бу масала бўйича судга мурожаат қилишига тўғри келади.
Фикрлар