Ла Лига клублари жамоавий машғулотларни қачондан бошлаши маълум бўлди

Испания Ла Лигаси жамоалари 1 июнь кунидан жамоавий машғулотларни бошлайдилар. Лига раҳбарияти бу борада мамлакат соғлиқни сақлаш идораларидан рухсат олди.

Май ойи бошида клублар 10 кишидан иборат кичик гуруҳларда машғулотларни бошлаган эди. Душанба кунидан эса махсус протоколнинг 4-қисми амал қилишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига ўйинлари 11 июнь кунидан давом эттирилиши режалаштирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!