Ла Лига муҳим хабарни эълон қилди
Испания Ла Лигаси жорий ҳафтадан бошлаб клублар яна машғулотларга киришишлари мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Жамоалар зарур тиббий муолажаларни ўтаб бўлгандан кейин ушбу ҳафтадан машғулотларни бошлаши мумкин. Ла Лига хавфсизлик масаласида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиб олди.
Агар коронавирус билан боғлиқ вазият ёмон томонга ўзгармаса, чемпионат июнь ойи бошларида давом эттирилиши мумкин.
Фикрлар