Ла Лига президенти "Барселона"нинг сирларини ошкор қилгани учун лавозимидан ҳайдалиши мумкин

CHERY AUTO

Испания Ла Лигаси президенти Хавер Тебас дисквалификация ёки лавозимидан четлатилиш хавфи остида қолди, деб ёзади AS нашри. Бунга "Барселона" футбол клубининг махфий молиявий маълумотлари ошкор қилингани сабаб бўлган.

Tecno

Нашр маълумотларига кўра, 21 ноябрь, жума куни Испания спорт маъмурий трибунали (ТАД) Тебасга қарши иш қўзғатган. Айблов "2025 йил 2 апрелда Ла Лига расмий сайтидаги баёнот орқали "Барселона" томонидан клублар бюджетини тузиш нормасига мувофиқ тақдим этилган маълумотлар ва маълумотларни оммага эълон қилиш" билан боғлиқ. Регламентга кўра, бундай маълумотлар махфий ҳисобланади ва маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади.

Бунга "Барселона"нинг ўтган мавсумдаги молиявий муаммолари сабаб бўлган. Ўшанда Каталония клуби 2024 йилнинг ёзида Германиянинг "Лейпсиг" клубидан 55 миллион еврога сотиб олинган футболчи Даниэл Ольмони рўйхатдан ўтказишда қийналган эди. Аввалроқ Ла Лига "кўк-анорранглилар"нинг "Камп Ноу"даги VIP ложаларни сотиш билан боғлиқ молиявий қийинчиликлари ҳақида хабар берган эди. Лиганинг янги аудитори "Барселона" сотилмаган VIP-ўринлардан тушган 100 миллион евро даромадни молиявий ҳисоботга нотўғри киритганини аниқлади. Шу сабабли лига клубга футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имконини берувчи келишувни бекор қилмоқчи эди.

"Барселона" Тебасни махфийликни бузганликда айблади. Бунга жавобан Ла Лига ўз расмий сайти ва бошқа расмий каналларидан хабарни ўчириб ташлади. Агар ТАД мансабдор шахсни айбдор деб топса, у икки ойдан бир йилгача дисквалификация ёки лавозимидан четлаштиришгача бўлган жазога тортилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!