Ла Лига раҳбари Мессини “Барса”га қайтариш шартини айтди

Испания Ла Лигаси раҳбари Хавьер Тебас ПСЖда ўйнаётган Лионель Мессининг “Барселона”га қайтиши бўйича муносабат билдирди.

- Мен Месси нималарни истаётганини билмайман. ПСЖдан кетмоқчи экани ҳам мавҳум. ПСЖ кетишига рухсат бериши ҳам даргумон. Ҳаммаси маош масаласига бориб тақалади. Агар Мессининг маоши “Барселона”дан кетган пайтдаги миқдорда бўлса, у Ла Лигага қайта олмайди.

Мессининг ҳозирги маошини фақат ПСЖ кўтара олса керак, - деди Хавьер Тебас.

Лионель Мессининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!