Ла Лига "Реал", "Барса" ва "Атлетико"ни мусобақадан четлатмайди, чунки...

"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" клублари Испания чемпионатида иштирок этишда давом этади.

Cope нашри тарқатган хабарга кўра, Ла Лига раҳбарияти гарчи ушбу жамоалар Европа Суперлигасига қўшилган бўлса ҳам, уларни чемпионатдан четлатмоқчи эмас. Гап шундаки, Испания футболи мутасаддилари Суперлига лойиҳасини амалга ошмаслигига ишонмоқда.

Бундан аввалроқ УЕФА Суперлигада иштирок этадиган клублар футболчиларини терма жамоа миқёсидаги мусобақаларда қатнашишини тақиқлашини маълум қилган эди. Суперлига президенти Флорентино Перес эса УЕФА ҳеч қачон бундай қилолмаслигини айтди.

Ҳозирча Суперлигада иштирок этадиган 12 та клуб номи маълум. Мусобақа августда бошланиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!