Ла Лига. "Реал Сосьедад" - "Атлетико": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Испания Ла Лигаси 15-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад" - "Атлетико" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Майдон эгаларининг охирги имкониятларидан бири ҳам бесамар якунланди. Стандартдан жарима майдонига оширилган тўпни мадридликлар узоқлаштирди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Сўнгги дақиқаларни мезбонлар олдинги чизиқда ўтказмоқда. Аммо аниқ зарбадан дарак йўқ.

  • 87'

    Суарес ҳамда Карраско ўрнига Лоди ва Коста майдонга тушди.

  • 85'

    Александр Исак ҳужумда фол ишлатди. Ҳакам тўпни мадридликларга қайтариб берди.

  • 83'

    Майдон эгалари бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 82'

    Стандарт вазиятдан берилган ноқулай зарбани Облак қайтарди.

  • 80'

    Рақибига нисбатан қоида бузгани учун Элустондо жазоланди.

  • 78'

    Меҳмонлар майдон марказида тўп назоратини эгаллаб турибди.

  • 75'

    Меҳмонлар сафида Порту ҳамда Горозабель захирага олинди. Улар ўрнига ўйинни Баутиста, Элустондо давом эттиради.

  • 74'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетико" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Жарима майдони чизиғидан кучли зарба берган Льоренте дарвозани ишғол этди.

  • 71'

    Кондогбия майдонда ҳаракат қилган Тома Лемарни алмаштирди.

  • 69'

    Каррасконинг тўпни тўхтатишдаги техник хатоси жамоасининг ҳужуми барбод бўлишига олиб келди.

  • 67'

    Иккинчи қаватдаги курашда рақибига нисбатан қўпол ўйнаган Сауль огоҳлантирилди.

  • 66'

    Виллиан Жозе ўрнига Александр Исак ўйинга қўшилди.

  • 64'

    Сан-себастьянликларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

  • 61'

    "Реал Сосьедад" аста-секинлик билан бутунлай назоратга эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Мадридликлар бўш келаётгани йўқ.

  • 59'

    Анхель Корреа ўз ўрнини Сауль Ньигесга бўшатиб берди.

  • 57'

    Тўп назорати бўйича устунлик майдон эгалари томонга ўтмоқда. Улар ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қиляпти.

  • 54'

    Майдоннинг катта қисмини тезликда босиб ўтган Карраско жарима майдони ичидан зарба берди. Дарвозабон уни ушлаб олди.

  • 52'

    Маркос Льорентенинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 51'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган мадридликлар фаолликни давом эттирмоқда.

  • 49'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетико" ҳисобни очди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Эрмосо боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 48'

    Суаресга нисбатан ишлатилган қўполлик учун меҳмонлар яхши стандартга эга бўлди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Савич рақиб жарима майдони ичида қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 42'

    Симеоне шогирдлари рақиб жарима майдони бўйлаб майда узатмалар амалга оширган ҳолда, рақиб ҳимоя чизиғидаги бўш ҳудудларни изламоқда.

  • 40'

    Мерино шеригини қулай позицияга чиқарганди. Аммо Барренечеа тўпга ета олмади.

  • 38'

    Лемар узатган тўп Суаресгача етиб бормади. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 36'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Порту шеригини тўп билан таъминлай олмади. Фелипе хавфни бартараф этди.

  • 33'

    Мадридликлар тўпни назорат қиляпти.

  • 31'

    Жарима майдонига етказиб берилаётган барча тўпларни "Сосьедад" ҳимоячилари узоқлаштирмоқда. "Атлетико" дастлабки ярим соатни зарбасиз ўтказди.

  • 29'

    Лемарга нисбатан қоида бузган Ле Норман жазоланди.

  • 28'

    Микель Меринонинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 27'

    "Матрасчилар" қисқа муддатга ташаббусни ўз қўлларига олди. Бироқ яратилган вазиятлар аниқ зарбага қадар етиб бормади.

  • 25'

    Тома Лемарнинг кучли зарбасини ҳимоячилар бош билан қайтариб юборди. "Атлетико"да яна бир бурчак тўпи.

  • 22'

    Микель Меринонинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 21'

    Коке рақибига қарши бироз қалтис ҳаракат қилди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 19'

    Жарима майдонига ёриб кирган Сильва шерикларига пас берди. Тўп йўлига ҳимоячилар блок қўйишга муваффақ бўлди.

  • 16'

    Стефан Савич огоҳлантирилди.

  • 14'

    Барранечеа жамоадошини узоқ масофага югуришга мажбур қилди. Бироқ ҳимоячи илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштирди.

  • 12'

    Тўп назорати майдон эгалари томонда. Мадридликлар қарши ҳужумларга таянмоқда.

  • 9'

    Сан-себастьянликларнинг ҳужуми Виллиан Хосенинг омадсиз ҳаракат туфайли барбод бўлди.

  • 6'

    Триппьернинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 4'

    Кокенинг шериги томон узатган тўпи мўлжалга аниқ бормади.

  • 3'

    Ўйинни мадридликлар фаолроқ бошлади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин тез орада бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!